9 май куни соат 21:00 да Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонида Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб байрам салюти (феерверки) отилди.
Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлигининг анонсида салют отилишига «Ушбу шоу уруш қатнашчилари ва фахрийларнинг юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида қилган улуғ хизматини шарафлаш мақсадида ташкил этилмоқда, деб изоҳ берилган эди.
Салютдан аввал йиғилганларга «Сен етим эмассан» фильми катта экранда намойиш этилди.
Изоҳ (0)