Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан VazClub билан ҳамкорликда Наманган шаҳри бўйлаб #xotira_uz акцияси ўтказди. Бу ҳақда «Дарё»га кенгаш матбуот хизмати маълум қилди.
Акция доирасида уруш фахрийлари, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди ва совғалар тарқатилди.
— Жами 30 дан ортиқ «Жигули» автомобилларидан иборат автокарвон шаҳарнинг Амир Темур, Ҳақиқат, Оби ҳаёт, Янги тонг маҳаллалари бўйлаб ҳаракатланди, — дейди клуб кўнгилли ёшлар раҳбари Улуғбек Турғунов. — Бундай тадбирлар мунтазам равишда ўтказилмоқда.
Акция давомида «Шараф ленталари» улашилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Водители Намангана» ўтказган шундай акция ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)