Бектемир туманининг Ҳусайн Бойқаро кўчасида жойлашган қуюв-механика заводи ҳудудида 10 май куни ёнғин содир бўлди. Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғин ҳақидаги мурожаат соат 13:25 келиб тушган.
Маълум бўлишича, ёнғин цистернадан мазут ёқилғиси тўкилиши оқибатида келиб чиққан. Ўт ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли ёнғин бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида жабрлангалар йўқ. Ёнғин сабаби ва келтирган зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)