Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига 7 май куни келиб тушган маълумотларга кўра, 2018 йилнинг сентябрида 62 ёшли Наргис С. ва 55 ёшли Наргиз И. 62 ёшли Мукаррам Ш. ва унинг қизига АҚШга виза олишда ёрдам беришни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўз «хизматлари» учун аёллар 7200 доллар олган, аммо ваъдасини бажармай, пулни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.
ИИББ фуқаролардан виза олиш учун зарур ҳужжатларнинг барчасини расмий тарзда расмийлаштиришга чақирган.
Изоҳ (0)