Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зангиота тумани бўлими Тошкент вилояти божхона ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.
Тезкор тадбирда фуқаро Д.И. Қозоғистонда яшовчи «Эрлан» исмли шахс билан олдиндан тил бириктириб, хорижда ишлаб чиқарилган жами 169,3 миллион сўмлик компьютер қурилмаларини божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда олиб ўтгани аниқланди. У қурилмаларни Зангиота тумани Эшонгузар қўрғони ҳудудида фуқаро Ё.С.га 105,0 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.И.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)