АҚШ президенти Дональд Трамп Патрик Шанаханни мамлакат мудофаа вазири лавозимига номзод этиб кўрсатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Оқ Уй матбуот котиби Сара Сандерс ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
«Бир неча ойдан буён Пентагон раҳбари вазифасини бажариб келаётган Шанахан вазирликни кейинчалик ҳам бошқариш учун етарли даражада малакали эканлиги исботлади», — дейилади хабарда.
Патрик Шанахан мудофаа вазири вазифасини бажарувчи этиб 2019 йилнинг 1 январида тайинланган эди. Массачусетс технология унивеситетини тамомлаган Патрик бунга қадар эса Пентагон раҳбарининг биринчи ўринбосари, Boeing корпорацияси вице-президенти лавозимларида ишлаган.
Пентагоннинг собиқ раҳбари Жеймс Меттис 2018 йилнинг 21 декабрида вазифасидан кетган эди. Бунга сабаб қилиб унинг АҚШ раҳбари билан муросага кела олмагани айтилган эди.
Изоҳ (0)