Telegram’даги Mash каналининг бош муҳаррири Максим Иксанов таҳририятда тинтув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Сўнгги соатларда кўплаб Telegram-каналлар Mash’да тергов ишлари олиб борилаётганини, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари компьютерларни тортиб олиб, ҳужжатларни титаётгани ва ходимларимизни сўроқ қилишга жўнатаётганини ёзмоқда. Бу айни ҳақиқат», — дейди Иксанов.
Иксанов бу каби тинтувлар нима сабабдан ва ким томонидан ўтказилаётганига ойдинлик киритмаган. Шунингдек, унинг таъкидлашича, «сўнгги компьютери олиб қўйилса ҳам» Mash ўз ишини давом эттиради.
Mash — янгиликларга ихтисослашган Россиядаги интернет-лойиҳа. 2017 йилнинг 6 апрелида Никита Могутин томонидан асос солинган бўлиб, асосан Telegram’да фаолият юритади.
Изоҳ (0)