10 майга ўтар кечаси Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳудудида 5,2 балли зилзила юз берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Фавқулодда ҳолатлар бўйича Олмаота вилояти департаментининг хабар беришича, ерости силкинишлари 10 май куни маҳаллий вақт билан 01:15 да Олмаота шимоли-шарқидан 356 километр узоқликда жойлашган.
«Зилзила ўчоғи чуқурлиги 10 километрни ташкил этди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)