Ироқда худкуш террорчи портлаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди ва яна ўн киши жароҳат олди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканалига таяниб, «Корреспондент» хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълум қилишича, худкуш ўзини Бағдод яқинидаги «Жамила» бозорида портлатиб юборган. Ҳудуднинг ушбу қисмида мусулмон шиалар истиқомат қилади.
Ҳозирча ҳеч бир террорчилик ташкилоти портлаш бўйича масъулиятни ўз бўйнига олмаган.
Изоҳ (0)