Суд Шпицберген архипелагидаги 2 минг киши истиқомат қиладиган ягона шаҳар — Лонгийредаги банкни ўмарган Россия фуқаросини 1 йил ва 2 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Россияликка банкда таҳдид қилган уч нафар ходимдан ҳар бирига 20 минг крондан тўлаш мажбурияти ҳам юкланди.
Ҳукм чиқариш чоғида суд айбланувчининг оғир ҳаётий вазиятини — архипелагда осонликча қурол сотиб олиш мумкин бўлгани учун Шпицбергенга аслида жонига қасд қилиш учун келганини ҳисобга олди.
Жиноятчи 70 минг крон ўмаришга муваффақ бўлди. Уни 20 дақиқадан сўнг ушлашган.
Норвегия ОАВлари бу жами 2,6 минг киши яшайдиган Шпицбергенда банкни ўмаришга бўлган тарихдаги биринчи уриниш эканлигини айтмоқда.
Изоҳ (0)