Сассекс герцогиняси Меган Маркл ва шаҳзода Гарри янги туғилган фарзандини биринчи марта оммага кўрсатди, деб хабар бермоқда Daily Mail.
Ёш ота-она ўғлини қўлида тутиб, Виндзор қасрида журналистлар олдига чиқди. Меган Маркл узоқ давом этган танаффусдан кейин биринчи марта камералар қашисида кўриниш берди.
Қироллик оиласининг янги аъзоси 6 май, душанба куни Лондондаги Портленд касалхонасида дунёга келганди.
Бола Британия тахтига навбатда еттинчи ўринни эгаллайди, ундан олдинда бобоси — шаҳзода Чарльз, амакиси — шаҳзода Уильям, унинг фарзандлари — шаҳзода Жорж, малика Шарлотта, шаҳзода Луи ҳамда отаси — шаҳзода Гарри бор.
Изоҳ (0)