Maxачқалъада «MTV Пойтахт» телеканали муҳаррири ва бошловчиси Тамилла Абдуллаевани автомобиль уриб юборди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Доғистон ИИВга кўра, ЙТҲ 7 май куни кечки пайт содир бўлган. 22 яшар ҳайдовчи йўлни белгиланмаган қисмида кесиб ўтаётган аёлга тўқнаш келган.
Тамилла Абдуллаевани касалхонага олиб кетаётган тез ёрдам машинасига яна бир енгил автомобиль келиб урилди. Шифокорлар телебошловчи бу зарба оқибатида оламдан ўтмагани, у олган жароҳатларнинг ўзи ўта оғир бўлганини билдирмоқда.
Изоҳ (0)