Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси «Навоий ва Бобур асарларини хорижий тилларга таглама ва бадиий таржима қилиш масалалари» мавзусида республика конференциясини ўтказмоқда, бу ҳақда ЎзА хабар қилади.
Конференциянинг илмий ва амалий йўналиши мутафаккир шоир Алишер Навоий ва забардаст шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларининг қардош ва хорижий тилларга таглама ва таржима қилиниши билан боғлиқ илмий ва амалий масалаларни кўриб чиқишга қаратилади.
Ташкилий қўмита Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур асарларининг хорижий тиллардаги таржималари ва таржима қилиш муаммолари, таржималарни тарғиб қилиш масалаларига бағишланган мақолалар, шунингдек, Навоий ва Бобур асарларининг қардош ва хорижий тилларга қилинган таглама ва бадиий таржималарини ҳам тўплам қилиб чоп этиш учун қабул қилади. Мутахассислар томонидан ижобий қабул қилинган таглама таржималар кейинчалик хорижда бадиийлашган таржималарни амалга оширишда фойдаланилади.
Конференция 2019 йил 29 май куни Тошкентда, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биносида ўтказилади.
Изоҳ (0)