Бўка тумани ИИБ ходимлари 29 апрель куни «Жўрабод» маҳалла фуқаролар йиғини «Мустақиллик» фермер хўжалигига қарашли дала шийпонининг ер майдонида 32 туп кўкнор етиштирилаётганини аниқлади.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ахборотига кўра, ушбу гиёҳванд ўсимликларни шу фермер хўжалигида ишлайдиган, вақтинча Бекобод шаҳрида яшайдиган Х.Ю. етиштирган.
«Унинг ёнидан 5 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси ҳам олинди», — дейилади вазирлик ахборотида. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)