Садриддин Айний номидаги Тожикистон давлат педагогика университети ректори, тарих фанлари доктори, профессор Нўъмонжон Ғаффорий таклифига кўра Термиз давлат университети Денов филиали вакиллари Душанбеда бўлди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Учрашув чоғида ТерДУ Денов филиали билан Тожикистон давлат педагогика университети ўртасида қўшма факультет очиш бўйича меморандум имзоланди.
Унга кўра, филиалда Тожикистон давлат педагогика университети билан ҳамкорликда қўшма факультет фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Бугунги кунда ТерДУ Денов филиали Тожикистоннинг 3 та олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу давлатдан 4 нафар профессор-ўқитувчи Деновга келиб, ёшларга илм сирларини ўргатмоқда.
Изоҳ (0)