Англия Премьер лигасида мавсумнинг энг яхши мураббийи учун совринга даъвогарлар маълум бўлди. Бу ҳақда лиганинг расмий сайтида хабар берилди.
Мазкур совринга 4 нафар мутахассис: Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Юрген Клопп («Ливерпуль»), Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм») ва Нуну Эшпириту Санту («Вулверҳэмптон») даъвогарлик қилмоқда.
Гвардиола ва Клопп чемпионлик учун курашаётган бўлса, Почеттино жамоаси билан мусобақа жадвалидаги 4-ўринни мустаҳкамлаб олди. Нуну эса «бўрилар» билан клубнинг 18 йил ичидаги рекорд даражадаги очкосини тўплади (57).
Овоз бериш жараёни лиганинг расмий сайтида 9 май кунига қадар давом этади. Унинг натижалари футбол мутахассисларидан ташкил топган ҳайъат аъзолари томонидан инобатга олинади ва ғолиб 14 май санасида эълон қилинади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)