Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном ҳудудидаги масжидлар 3 йилдан давомида вайрон қилиб келинмоқда. Бу ҳақда «Тҳе Guardian» хабар бермоқда.
Шинжон-Уйғур автоном ҳудуди Хитойнинг шимоли-ғарбида жойлашган. Нашрнинг маълумотлари 90 та сунъий йўлдошнинг суратларига асосланган.
Маълумотларга кўра, 2016 йилдан бошлаб 33 та бино ёки тўлиқ бузиб ташланган ёки қисман вайрон қилинган. Нафақат масжидлар, балки турли бинолар, гумбазлар ва миноралар ҳам қулатилган.
Вайронагарчиликка учраган бинолар орасида Имам Асимнинг харами ҳам бор. Унинг мақбараси кўплаб зиёратчиларнинг диққатини тортади.
Хитой озчиликни ташкил этувчи мусулмонларнинг ҳуқуқларини суиистеъмол қилиш ҳақидаги айбловларни инкор этмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги эса бу муаммодан бехабар эканини билдирган. Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Ген Шуан Хитой диний эркинликни қўллаб-қувватлаши ҳамда диний экстремизмга қарши эканини таъкидлаган.
Изоҳ (0)