АҚШ молия вазири Стивен Мнукин демократлар вакиллар палатасида президент Дональд Трампнинг солиқ декларациясини тақдим этмаслигини айтди, деб ёзади Meduza.
The Washington Post газетасининг хабар беришича, Мнучин олти йил ичида Трамп декларациясини тақдим этишни сўраган вакиллар палатасининг солиқ ва йиғимлар қўмитасининг сўровини рад этди.
Вазир қўмита раҳбари демократ Ричард Нилга ёзган мактубида, бу талабни бажара олмаслигини айтди, чунки у «қонуний мақсадга асосланмаган».
Ричард Нил бу масала бўйича адвокат билан маслаҳатлашганини маълум қилди. Баъзи демократлар, суд орқали декларацияни олишни исташларини айтди. The Washington Post газетасига кўра, суд жараёни бир неча ой давом этиши мумкин.
Дональд Трамп Ричард Никсон маъмуриятидан бери солиқ декларациясини ошкор этишдан бош тортган биринчи президент бўлди.
Мамлакат қонунчилигига кўра, вакиллар палатасининг солиқлар ва йиғимлар бўйича қўмитаси раҳбари ҳар қандай америкаликнинг декларациясини талаб қилиш ҳуқуқига эга ва ғазна котиби сўровни олганидан сўнг дарҳол уни тақдим этиши керак.
Изоҳ (0)