Мексикада Bombardier хусусий самолёти қулаши оқибатида 14 киши — 11 нафар йўловчи ва 3 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Самолёт Лас-Вегасдан Монтеррейга қайтаётганди. Унинг йўловчилари мексикалик Саул Алварес ва америкалик Даниэл Жейкобс ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионлиги учун ўтказилган жангни кўришга борган.
Ҳаво кемаси бўлаклари Монклова шаҳридан 200 километр узоқликдаги саҳродан топилди. Унинг ҳалокатга учраши сабаблари ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)