Судан аксилкоррупциявий прокуратураси мамлакатнинг собиқ президенти Умар ал-Баширни сўроқ қилди. Бу ҳақда прокуруратурадаги манба маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Прокуратура 5 май, якшанба куни собиқ президентни унга нисбатан илгари сурилган айбловлар бўйича сўроқ қилди», — деди манба.
Судан прокурори вазифасини бажарувчи Ал-Валид Саид Аҳмад 2 май куни Умар ал-Баширни маблағларни ўзлаштириш, хорижий валюта билан боғлиқ фирибгарликлар ва террорчиликни молиялаштириш бўйича ишлар доирасида сўроқ қилишга кўрсатма берган.
Изоҳ (0)