Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин янги ракета синовлари бўйича Россия президенти Владимир Путин билан 25 апрель куни Владивостокда учрашганидан сўнг қарор қабул қилган. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Майк Помпео маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Ўзингиз кўриб турибсиз, бу унинг Россияга ташрифидан кейиноқ амалга ошди. У Владимир Путин билан мулоқотидан кейин шундай ҳаракатларга қўл урди», — деди Помпео.
Давлат котибининг айтишича, АҚШ ушбу ракета учиришларига қандай муносабат билдириш ҳақида ҳали бир қарорга келмади. Бироқ томонлар КХДРни ядровий қуролсизлантириш бўйича музокараларни давом эттиришига умид билдирди.
Изоҳ (0)