Украинанинг Ивано-Франковск вилояти Красник қишлоғидаги 40 метрлик баландликдан юк машинаси Чёрний Черемош дарёсига қулади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Оқибатда 3 киши ҳалок бўлган, 19 киши қутқарилган. Яна бир кишининг тақдири эса ноаниқлигича қолмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, машинада 23 киши бўлган. Ҳозирда қидирув-қутқарув ҳаракатлари давом эттирилаётган бўлиб, унга Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг шахсий таркибидаги 45 киши ва 9 та техникаси жалб этилган.
Изоҳ (0)