Украина Бош прокуратураси амалдаги мамлакат раҳбари Пётр Порошенкони сўроққа чақирди, деб ёзади «Газета.ru».
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Сергей Горбатюкнинг сўзларига кўра, президент «майдон ҳақидаги» иш бўйича 7 май куни сўроққа чақирилган.
Бундан ташқари, Порошенкодан 2016 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган сўроқ баённомасини имзолашни талаб қилишади.
«Ҳам аввалги сўроққа имзо қўйиш учун, ҳам қўшимча сўроқ учун», — дея қўшиб қўйди Горбатюк.
Изоҳ (0)