Москванинг Шереметьево аэропортида ёниб кетган SSJ-100 самолёти экипажи аъзолари содир бўлган ҳалокат тафсилотлари ҳақида сўзлаб берди, деб ёзади «Газета.ru».
Борт кузатувчиси Татьяна Касаткина йўловчилар қандай эвакуация қилингани ҳақида гапириб берди.
«Ҳаммаси жуда тез юз берди. Тутун жуда қуюқ эди. Самолёт ҳали тезлигини пасайтирмаган бўлса-да, одамлар ўриндиқларидан туриб, юра бошлади. Сўнг самолёт тўхтади, мен дарҳол эвакуацияни бошладим. Эшикни оёғим билан очиб, йўловчиларни итариб чиқардим.
Касаткинанинг сўзларига кўра, самолёт қаттиқ дўл ёғилаётган булутни ёриб кирган.
Экипаж командири Денис Евдокимов момақалдироқ туфайли радиоалоқа йўқолганини, самолёт тўғридан-тўғри бошқарув режимида бўлганини айтди.
«Бизда радиоалоқа йўқ эди. Уни иккинчи радиостанцияда авариявий частота орқали қайта тиклашга муваффақ бўлдик, аммо у қисқа муддатли, узуқ-юлуқ эди», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Шереметьево аэропортида Москвадан Мурманскка йўл олган Sukhoi Superjet 100 самолётининг аланга олиши оқибатида 41 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)