АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари лазер қуроли прототипини муваффақиятли синовдан ўтказди, деб хабар берди «РИА Новости»
Синов 23 апрелда Нью-Мексико штатидаги «Оқ қумлар» полигонида бўлиб ўтган. Қурилма ҳавода бир нечта ракетани уриб туширган.
Лазер қуролини ишлаб чиқариш билан Lockheed Martin компанияси шуғулланмоқда. Таъкидланишича, бу лазер мажмуадан АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи ва бошқа самолётларининг хавфсизлигини таъминлашда, «ҳаво—ҳаво» ва «ер—ҳаво» ракеталарни тўхтатишда фойдаланилади.
Ҳарбийлар мазкур тизимни 2020 йилнинг иккинчи ярмида фойдаланишга қабул қилишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)