Исроил ва Фаластин ўт очишни тўхтатишга келишиб олди. Икки давлат Миср ёрдамида ўзаро келишувга эришди, деб хабар беради Reuters.
«Ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув душанба куни соат 04:30 дан кучга киради», — дейилади хабарда.
Исроилнинг Ғазо секторига зарбалари оқибатида охирги икки кун давомида 18 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.
Аввалроқ, Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху мамлакат армиясига «Ғазо секторидан амалга оширилаётган террорчилик ҳаракатларига қарши ҳужумларни давом эттириш» бўйича буйруқ берганди.
Изоҳ (0)