Москва шаҳрининг шимоли-шарқида жойлашган савдо марказида отишма уюштирган маст эркак қўлга олинди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Москванинг ‘Тайнинский’ савдо марказида отишма уюштирган эркак спиртли ичимлик таъсирида бўлган. Кўнгилсиз ҳодиса сабабчиси бўлган 43 ёшли шахс ҳозирда қўлга олинган», — дейилади хабарда.
Жароҳат олганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилгани йўқ.
Изоҳ (0)