«Шереметьево» аэропортида Москвадан Мурманскка йўл олган Sukhoi Superjet 100 самолётининг аланга олиши оқибатида 41 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси вакили Елена Марковская маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Қўмитага кўра, самолёт бортида бўлган 78 кишидан 37 киши — 33 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси тирик қолган.
6 киши касалхонага ётқизилган, улардан 3 нафари оғир ҳолатда.
Мурманск губернатори вазифасини бажарувчи Андрей Чибис вилоятда 3 кунлик мотам эълон қилди.
Изоҳ (0)