• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Иброҳим Абдураҳмонов: Ўзбек тилини ўрганишдан инсонларда ғурур пайдо қилиш зарур

    Ўзбек халқининг тарихи қадим-қадимларга тақалар экан, ўзбек тилига ҳам қадимий тил намунаси сифатида қараш, уни асраб-авайлаш лозим. Ўзбек тилини ўрганишдан инсонларда ғурур пайдо қилиш зарур. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазири, Ўзбекистон фанлар академияси академиги, Бутунжаҳон Фанлар академияси аъзоси Иброҳим Абдураҳмонов фикр юритган.

    Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Замонавий билимларга эга бир киши, олим сифатида халқимиз тарихи сирларига назар ташларканмиз, юртимиз аҳолисининг генларини тадқиқ қилинганда уларнинг ирсияти ўнлаб минг йил нарига бориб тақалганини кўрдик. Бу ҳали тўлиқ тарих эмас — генларни «ўқиш» жараёнида фан тилида мутация дейиладиган ҳодисага асосланиб генетик тарихга бир назар солса бўлади.

    Соддароқ қилиб айтса, одамзод пайдо бўлибдики, генларни аждодлардан авлодларга берилишида муҳрланган ўзгаришларни кўра оласиз. Бу эса Ўзбекистон халқларининг генетик тарихи ўртача эллик минг йилдан зиёд эканини кўрсатиб турибди. Демак, биз Европа халқларидан 16 минг йил қадимийроқмиз.

    Тадқиқотларда Марказий Осиё чиндан ҳам дунё тараққиёти йўлидаги олтин бешик экани ўз исботини топган. Ақлли одам дейилган Homo Sapiens Африкада пайдо бўлгани илмий ҳақиқат ҳисобланса, илк кишилар яшаш учун қулай, баракали тупроқларни излаб йўлга чиқишган. У маҳалда кишиларнинг денгизни сузиб ўтишлари мумкин эмас эди. Арабистон ярим ороли орқали тоғлардан ошиб, бизнинг ўлкаларга келиб ўрнашишган, бир қисми Олтой томон кетишган. Ўша йўналиш бўйича музликлар диёридан ўтиб, Америка қитъасигача етиб боришган.

    Бу антропология фанидаги уч асосий фаразнинг бири дейилса-да, илмий исботлари қониқарли деб ҳисобланмас эди. Геномика марказининг изланишлари мобайнида мана шу тарзда Марказий Осиё инсоният тараққиёти йўлидаги олтин шоҳбекат бўлиб хизмат қилгани ўз исботини топди. Бу ҳақиқатан ҳам, жуда қадимги тарих.

    Шунингдек, тадқиқотларимиз натижасида халқимиз цивилизациядаги мавжуд барча генлар хилма-хиллигига эга эканлиги ва улар орасида инсон цивилизациясидаги энг қадимий генотиплар мавжудлиги кўрсатиб берилди. Бу халқимизнинг ўта қадимий генетик тарихига урғу бериши билан бирга, «тирик тарихий музей» эканидан ҳам далолат беради.

    Хулосаларимизнинг асоси шуки, бизнинг юртимиз нафақат сиёсий, ижтимоий ва стратегик аҳамиятга эга, балки ўта қадимий ва хилма-хил бўлган инсонлари билан халқаро миқёсда жуда катта биологик бойликни ўзида мужассам этган. Биз бу бойликни англашимиз, қадрлашимиз, асраб-авайлашимиз ҳамда ундан ғурурланишимиз керак.

    Тилимиз эса коммуникация воситаси бўлиш билан бир қаторда шууримизнинг аксидир, у халқнинг феъл-атвори, хулқини ҳам бошқаради, ўзлигини намоён этишига хизмат қилади. Шундай экан, ўзга тилни эмас, ўз тилимизнинг мавқеини кўтариш зарурлиги айни замон талаби ва халқ истаги бўлиб қолганини бугунги воқеалар исбот қилиб турибди.

    06.05.2019, 23:06   Изоҳ (0)   14841
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзстандарт»: Бозорларимиз сифатсиз маҳсулотлар билан тўлиб-тошиб ётибди

    06.05.2019, 22:07

    Қамчиқ довонидаги йўл-патруль хизмати масканида «Шараф ленталари» тарқатилди (фото)

    06.05.2019, 21:19

    Янгиерда Тошкент кимё-технология институти филиали ташкил этилади

    06.05.2019, 20:56

    Бухорода ҳаводан ичимлик суви оладиган қурилма ўрнатилади

    06.05.2019, 20:44

    Самарқандда ака-ука сувда чўкиб ҳалок бўлди

    06.05.2019, 20:32

    Ислом Каримовнинг Маккага қилган зиёрати ҳақидаги хотиралари (видео)

    06.05.2019, 19:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.