• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Улуғбек Ҳамдам: «Тилдан маҳрум бўлиш ўзликдан, ўзликдан маҳрум бўлиш эса, ору номусдан маҳрум бўлишдир»

    Адабиётшунос олим, шоир ва ёзувчи Улуғбек Ҳамдам ЎзА саҳифасида давлат тили ҳақидаги мулоҳазаларини баён қилди.

    Фото: ТошДЎТАУ

    Фото: ТошДЎТАУ
    1. Тил миллатнинг миллат эканлигини кўрсатувчи кўрсатгич, миллий давлатчилик ўзагини ташкил қилувчи муҳим ижтимоий-маънавий, сиёсий тарихий, психологик пойдевор ҳисобланади. Бир гуруҳ ўзбекистонлик зиёлиларнинг рус тилига расмий мақом бериш тўғрисидаги таклифлари тўғридан-тўғри ана шу пойдеворга урилган зарба деб баҳолаш керак. Бу каби чиқишлар секин-аста юртдошларимиз юрагига, кейин улар ўртасига ғулғула солиши, келажакда эса, халқни қоқ иккига бўлиб ташлаши мумкинлигини ҳисобга олиб, бу таклифга кескин «Йўқ!» деган жавобни бериш керак.

    2. 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши миллатимизнинг қайтадан оёққа туришига тенг тарихий, сиёсий, маънавий ва психологик ҳодиса эди. Бу ҳодиса неча замонлардан бери тилимизни тиклаш, қадрлаш ва ҳаётга қайтариш йўлидаги улкан одимлардан бири бўлиб тарихга кирди. Мустақилликнинг асос шартларидан бири ҳам, шубҳасиз, тил мустақиллигидир. Мазкур тарихий қадам билан биз ўз она тилимизни секин-аста йўқолиб кетиш хавфидан сақлаб қолдик. Демак, юз йиллар мобайнида эришилган ютуқни танглайи ўзга тилда кўтарилган бир ҳовуч зиёлининг таклифи билан барбод қилиш миллат тарихида кечириб бўлмас хато ва доғ бўлиб қолишини ҳисобга олиб таклифга яна бир бор «Йўқ!» деб жавоб бериш керак.

    3. Тил билиш – яхши. Тил билиш бу – уйғониш. Ҳатто Ренессанс даврида ҳам одамларнинг камида икки-уч тилни билиши одатий ҳол саналган. Улуғларимиз бир тилни билган бир одам, икки тилни билган икки одам, дея ўгит бериб келганлар. Беҳбудий тўрт тилни билишни тарғиб қилади. Лекин ўзга тилни билиш ўз она тилингнинг унутиш ҳисобига бўлмаслиги лозим. Акс ҳолда, ўзликни бой бериб қўйиш мумкин. Шу маънода бугун ҳамма Навоий бўлиши шарт! Албатта, гап унинг даҳосига тенглашиш ҳақида эмас, балки туркий тилга – она тилимизга муносабат борасида унинг сафидан жой олишимиз ҳақида бормоқда. Бугун ҳар бир ўзбек онгли равишда бориб, Навоийнинг ёнига турмаса, унинг позициясидан туриб тилимизга ёндашмаса, ўзлигимизга, миллий давлатчилигимизга путур етиши мумкин. Тилни, демакки, ўзликни сақлашнинг бугунги йўли битта – Навоий бўлмоқ!

    4. Кимники тили қайси тилда чиқса, у ўша миллатга мансуб бўлади. Танининг оқ ё қора бўлиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас. Унинг кимлигини тил ҳал қилади. Чунки тил орқали миллатнинг руҳи кириб боради. Сен ўз она тилингни биласанми, демак, халқингни биласан. Аммо бугун замонлар ўзгарди. Бугун биз интернет даврида яшаяпмиз. Интернет глобаллашувга хизмат қилмоқда. Демак, она тилимизнинг қўлланилишини замонанинг талабларига ҳамқадам олиб боришимиз, чунончи, ўзбек тилида интернетдан тўлиқ фойдаланиш имконларини (бу соҳа билан боғлиқ барча дастурларни), айни пайтда, дунёнинг жамики фаол тилларидан ўзбек тилига, ўзбек тилидан эса ана ўша фаол тилларга таржима қиладиган электрон тизимларни, луғатларни имкон қадар тезлик билан яратишимиз керак бўлади. Шунингдек, ҳамма соҳалардаги аҳамиятга молик асарларни ўзбекча таржималарига эга бўлишимиз шарт. Йўқса, ёшларимиз онги ва қалбини бой бериб қўйишимиз ҳеч гапмас. Чунки ёшлар ҳаётга реал қарайди. Уларни қуруқ ваъдалар билан «олиб ўтириб» бўлмайди. Уларга ҳаётлари давомида асқатадиган реал таклифлар бериш керак. Чунончи, «болам, миллатингни ҳурмат қилсанг, она тилингда гапир, халқингнинг соғлом урф одатларини, ўтмишини унутма!» десангизу бу ёқда ўзбек тилида гапириш, ёзиш келажак билан чамбарчас боғланиб кетмаганлиги маълум бўлиб турса, ҳамма насиҳатлар сувга оқади-кетади. Айниқса, рус, инглиз ёки хитой тилини ўрганиш, гапириш ва ёзиш унга реал моддий-маънавий фойдалар олиб келиб турса, бугунги ўғил-қизларимизнинг катта бир қисми учун ўз она тилимиз ҳақидаги гапларимиз ҳаётдан узилган эртаклардек эшитилиши турган гап. Бас, шундай экан, тилимизнинг, аввало, ўз юртимиздаги мавқеини ошириш учун қатъий ва аниқ чора тадбирлар олишимиз шарт. Бунинг учун,

    • биринчидан, Ўзбекистонда туғилиб яшаётган ҳар қандай ватандош, миллатидан қатъи назар, давлат тили бўлмиш ўзбек тилини билиши мажбур дея, бош Қомусимизда қатъий қилиб белгилаб қўйилсин;
    • иккинчидан, юртимизда фаолият олиб бораётган ҳамма ташкилотлар давлат тили бўлмиш ўзбек тилида иш юритсин;
    • учинчидан, ишга кираётган ҳар қандай ходим ўзбек тилида саводли гапириш ва ёзиш малакаси бўйича синов топширсин. (Бунинг ҳам даражалари бўлсин, албатта. Чунки ўзга миллат вакили учун бирданига тил билимининг юксак даражасини талаб қилиш тўғри бўлмайди).
    Айтилганлардан хулоса қилиб айтиш жоизки, давлат тилимиз бўлмиш ўзбек тилига тўғри ва адолатли муносабатни шакллантириш учун унга ҳар томонлама эътиборни кучайтиришимиз, уни, аввало, замонавий илм-фан тилига айлантиришимиз керак бўладики, шундагина ўзгалар ҳам тилимизни ҳурмат қилиб тан олишади ва ўрганишади. Зеро, тил бу ўзлигимиздир. Тилдан маҳрум бўлиш ўзликдан, ўзликдан маҳрум бўлиш эса, ору номусдан маҳрум бўлишдир.

    05.05.2019, 14:29   Изоҳ (0)   19990
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда руда конидан таркибида олтин бўлган тошларни олиб чиқиш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

    05.05.2019, 14:25

    Ўзбекистонда прокуратура органлари 2018 йили 2,2 трлн сўм зарарни ундирди

    05.05.2019, 12:55

    Сайёра Хўжаева: Тил бўйича мурожаатга менинг алоқам йўқ

    05.05.2019, 12:15

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларга Сергели туманидаги 304-мактабни қайта қуришни таклиф қилди

    05.05.2019, 12:10

    Тошкентда олтинчи синф ўқувчиси Анҳор каналига чўкиб кетди

    05.05.2019, 10:40

    Қашқадарёда Корея андозаси асосида қайта таъмирланган дастлабки болалар боғчаси фойдаланишга топширилди

    05.05.2019, 10:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.