Америкалик бир аскар Гавайидаги Килауэа вулқони ичига йиқилиб тушганидан сўнг омон қолишга муваффақ бўлди, дея хабар беради «Газета.ru».
Маълум бўлишича, 32 ёшли аскар вулқон ва унинг атрофини яхшироқ кўриш учун жой излаган. У фаол вулқон кузатув платформасига ўрнатилган метал панжара устидан ошиб отган, аммо оёғи остидаги тупроқ қатлами унинг оғирлигини кўтара олмай, ўпирилиб пастга тушиб кетган. Ҳарбий хизматчи 21 метр пастдаги кичик қиялик устига йиқилган.
Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келиб, жабрланган аскарни юқорига олиб чиқди.
Шифокорлар унинг аҳволи яхшиланганлигини ва соғлиғи барқарорлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)