2018 йил баҳорида Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларида ижобий ўзгаришлар даври бошланди. Икки давлат журналистлари ушбу сананинг бир йиллигига бағишлаб мультимедиали лонгид тайёрлади.
Ҳамкорликда тайёрланган кенг кўламдаги илк лонгридда йил давомида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, савдо-сотиқ, туризм ва бошқа йўналишларда эришилган натижалар факт ва рақамлар, фото ва видеоматериаллар ёрдамида акс эттирилган. Икки давлат экспертларининг фикр-мулоҳазалари берилган.
Шунингдек, ушбу алоқаларни янада чуқурлаштириш юзасидан таклифлар баён қилинган.
Изоҳ (0)