Барак ва Мишель Обама асос солган Higher Ground Productions продюсерлик компанияси Netflix стриминг сервиси учун Майкл Льюиснинг «Бешинчи хатар» китобини экранлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда собиқ АҚШ президентининг ўзи маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Ушбу китобда АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп маъмурияти фаолиятининг бошланиши ҳақида ҳикоя қилинади.
Компания иш олиб бораётган бошқа проектлар қаторида америкалик ёзувчи Фредерик Дуглас биографиясини экранлаштириш, Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Нью-Йоркда мода индустрияси ҳақида сериал ва болаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида тушунча берувчи дастур санаб ўтилган.
Изоҳ (0)