Жанубий Африка республикасининг собиқ президенти Нельсон Мандела томонидан чизилган Роббен оролидаги қамоқхона камерасининг эшиги сурати Нью-Йоркдаги Bonhams кимошди савдо уйида 112 минг долларга сотилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Отам президентликдан нафақага кетгач, нима билан шуғулланишни билмай қолди. Ўйлашимча, рассомчилик билан шуғулланиш отамга ўзини ифода этиш ёки бутун ҳаёти давомида содир бўлган ҳодисаларга кўникиш учун ҳаракат бўлса керак», — дейди Манделанинг қизи. Нельсон Манделадан жами 22 та картина мерос бўлиб қолган.
Маълум қилинишича, Мандела тасвирланган камерага дунёнинг турли мамлакатлари раҳбарлари, жумладан, АҚШ собиқ президентлари Барак Обама ва Билл Клинтон ташриф буюрган.
Нельсон Мандела Роббен оролидаги қамоқхонада 18 йил ўтирган (1964—1982 й.й).
Изоҳ (0)