Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов Беларусда бўлиб турибди. Бу ҳақда у Facebook‘даги саҳифасида маълум қилди.
Алламжонов бу давлатга Беларусь Ахборот вазири Александр Карлюкевичнинг шахсан таклифи билан борган.
«Ташрифдан кўзланган мақсад ОАВ, медиа, ноширлик, матбаа ва китоб чоп этиш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида шартнома лойиҳаларини муҳокама қилишдан иборат.Шунингдек, ‘Беларусь оммавий ахборот воситалари’ XXIII халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасида иштирок этишни ҳам режалаштирганмиз», — дея таъкидлаган Комил Алламжонов.
Изоҳ (0)