2 апрель, пайшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-турида Андрей Фёдоров қўл остидаги Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоаси билан баҳсга киришди.
Беллашув давомида тошкентликлар аъзолари Темурхўжа Абдуҳолиқов (4) ва Диёр Туропов (28) урган голларга қўқонликлар Ойбек Рустамов (30) ҳамда Шаҳбоз Эркиновнинг (90, пенальти) голлари билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «темирйўлчилар» ўз уйида кечган баҳсда «Қўқон-1912» билан дуранг ўйнади (2:2).
Мазкур ўйиндан сўнг «Локомотив» очколари сонини 16 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. «Қўқон-1912» ҳисобида эса 6 очко мавжуд. Клуб мусобақа жадвалида 1 поғона юқорилади (12).
Суперлига
7-тур баҳси
2 май, пайшанба
«Локомотив»—«Қўқон-1912» 2:2
Голлар: 1:0 — 4 Темурхўжа Абдуҳолиқов, 2:0 — 28 Диёр Туропов, 2:1 — 30 Ойбек Рустамов, 2:2 — 90, пенальти, Шаҳбоз Эркинов«Локомотив»: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Жамшид Искандаров, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдуҳолиқов (Филип Раевац, 65), Ҳусниддин Ғофуров, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Диёржон Туропов, Игорь Йелич (Ёван Жокич, 77)
«Қўқон-1912»: Боян Кнежевич, Жамшид Ҳасанов, Қувондиқ Рўзиев, Жавоҳир Эсонқулов (Беҳруз Саъдуллаев, 62), Ойбек Рустамов, Суҳроб Бердиев, Иқболжон Маликжонов, Шаҳбоз Эркинов (Тимур Усмонов, 90+3), Александр Мерзляков, Милош Николич (Жасур Ҳасанов, 22), Марко Милич
Огоҳлантиришлар: Диёржон Туропов (29), Темурхўжа Абдуҳолиқов (53), Олег Зотеев (60)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)