Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 май куни муқаддам бедарак йўқолганларнинг икки нафари топилиб, илгари содир қилган жинояти учун суд ва терговдан қочиб юрган етти нафар шахс қўлга олинди.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасидан хабар беришларича, аввал қайд қилиниб, очилмай қолган жиноятларнинг олтитаси ҳам очилган.
Вазирлик ахборотида бедарак йўқолганлар, қидирувда бўлган гумонланувчилар ва очилган жиноятларнинг тафсилотлари ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)