«Ўзтрансгаз» АЖ Мажбурий ижро ва бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан биргаликда истеъмол қилинган табиий газ ва бошқа коммунал хизматлар учун мавжуд қарздорлик тўғрисида жамоатчилик тўлиқ маълумот олиши учун Telegram-ботни ишга туширди.
Буни амалга ошириш учун Telegram мессенжерига кириб, @MIBInformerBot бўлимини танлаш лозим. Сўнгра телефон рақамини киритиб, «газ» қисми танланади, шахсий ҳисоб рақами билан газ ҳисоблагичдаги кўрсаткич юборилади.
Telegram-бот истеъмолчининг сўровига кўра бир неча сония ичида қарздорлик ҳақида маълумотни тақдим этади.
Ушбу қулайлик фуқароларга уйларидан туриб истеъмол қилинган коммунал хизматлар ҳақида маълумот олиш ва тўловларни ўз вақтида амалга оширишларига ёрдам беради.
Изоҳ (0)