• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада боланинг ўлимига сабабчи бўлган тиббиёт ходими ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди

    Фарғона вилоятида вояга етмаган қўшниси О.Валиевга укол қилиш натижасида унинг ўлимига сабаб бўлган тиббиёт ходими Фотимахон Холматовага нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани суди раиси Ойбек Мирсодиқов «Дарё»га маълум қилди.

    Маълум бўлишича, марҳум О.Валиев холасининг уйида беҳи артаётиб, чап қўл кафтини кесиб олган. Шифохонада унга керакли муолажалар қилиниб, қўли тикиб қўйилган. Шундан сўнг, О.Валиевнинг қўлини онаси уй шароитида ўзи муолажа қилиб, тахминан 7—8 кундан кейин тикилган тан жароҳатидаги ипни олиб ташлаган.

    Иплар олиб ташланиб, жароҳат қонаганидан сўнг, она боланинг қўлини яна боғлаб қўйиб, дорихонага борган. У ердан жароҳатни даволаш учун бирор-бир дори беришни сўраганида, сотувчи шифокорга учрашни маслаҳат берган. Она ўғлини «Ортопедия» хусусий клиникасига олиб борганида, шифокор боланинг қўлидаги жароҳат газак олгани учун дори қўйиб, боғлаб қўйган.

    Шундан сўнг бола жароҳати юзасидан икки кун давомида шифокор назоратида бўлиши лозимлигини уқтириб, «Сефтриаксон» дори воситасини ёзиб берган, дорини шифохонада қабул қилиш кераклигини тушунтирган. Лекин она шифохонада муолажага навбат бўлганлиги учун кутиб ўтирмай, маҳалласида яшовчи 77-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида статистик маълумотларни олиш ва жамлаб борувчи статист Фотимахон Холматованинг уйига борган.

    Ундан ўғлига шифокор ёзиб берган дорини укол қилиб қўйишни сўраганида, Фотимахон Холматова «Цефтриаксон» ва «Лидокаин» дори воситаларини бирга қўллаб бўлмаслигини, «Цефтриаксон»га яна «Новокаин» эритмаси ҳам кераклигини айтган. Эртасига Фотимахон Холматова олиб келинган «Новокаин» эритмаси кичкина эканлигини айтган. Шунда О.Валиевнинг онаси «Цефтриаксон» дори воситасини «Лидокаин» эритмаси билан ҳам қилиб қўяверишни илтимос қилаверган.

    Оқибатда Фотимахон Холматова рози бўлиб, «Цефтриаксон»ни «Лидокаин» эритмасига қўшиб, намуна сифатида О.Валиевнинг думбасига укол қилган. Шундан сўнг О.Валиевнинг кўнгли айниб қайт қила бошлаган. Фотимахон Холматова уколни тўхтатиб, тез ёрдам чақирган. Аммо О.Валиев йўлда вафот этган.

    Судда О.Валиевнинг онаси ўғлининг вафоти юзасидан шифокорлар ва қўшниси  Фотимахон Холматовага нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, укол унинг илтимосига кўра қилинганлиги, соғлиғига бееътибор бўлгани боис ўғлининг ўлимида ўзини ҳам айбдор ҳисоблаётганини, судланувчи Фотимахон Холматовага нисбатан енгиллик беришни, имкони бўлса жазо тайинламасликни сўраган.

    Суд Фотимахон Холматованинг айбига тўлиқ иқрорлиги, мансабдор шахс эмаслиги, оилада ягона боқувчи эканлиги, асосий касби тиббиёт соҳаси билан боғлиқлиги, бошқа касби йўқлиги ва оилавий шароити оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан Жиноят Кодексининг 45-моддасида кўрсатилган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазони тайинламасликни лозим топди.

    Судда Фотимахон Холматова Жиноят Кодексининг 116-моддаси 3-қисми (эҳтиётсизлик орқасида одам ўлишига сабаб бўлган касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан айбли деб топилиб, 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

    02.05.2019, 19:26   Изоҳ (0)   22606
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари делегациясини қабул қилди

    02.05.2019, 19:19

    Тошкентда «Сунъий йўл нотекислиги» йўл белгилари ўрнатилмоқда

    02.05.2019, 19:13

    «Тошкент—Жакарта—Тошкент» йўналишида илк авиарейс амалга оширилди (фото)

    02.05.2019, 19:00

    Энди ўзбекистонликлар газдан қарздорликни Telegram-бот орқали билиши мумкин

    02.05.2019, 18:34

    Абдулазиз Комилов Россия ташқи ишлар вазири билан учрашди

    02.05.2019, 18:10

    Самарқандда одам уриб юбориб воқеа жойидан яширинган сурхондарёлик ҳайдовчи қўлга олинди

    02.05.2019, 17:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.