Халқаро банкнотлар жамиятининг 2018 йилги жаҳоннинг энг чиройли банкнотлари рейтингида Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионатига бағишлаб чиқарилган 100 рублли купюра тўртинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Бу 100 рубль банкнотида футбол тўпи кўтарган болакай ва афсонавий дарвозабон Лев Яшин тасвирланган.
Танловда биринчи ўринни қора танли ишбилармон аёл — Виола Десмонд тасвирланган 10 Канада доллари банкноти эгаллади. Кейинги ўринларни эса Швейцария 200 франки, Норвегия 500 крони ҳамда бешинчи ўринни Соломон ороллари 40 долларлик купюраси эгаллади.
Изоҳ (0)