2 ёшли Мавжуда Қаландаровага юрак пороки ташхиси қўйилган. У операция қилиниши керак.
Қизалоқ тез чарчаб қолади. Иштаҳаси йўқ. Тирноқлари ва лаблари кўкарган. Соғлиғи кундан кунга ёмонлашмоқда.
Онасининг сўзларига кўра, фарзанди Мавжуда туғма юрак пороки билан дунёга келган. Фарзандини асраб қолишга ҳаракат қилаётган аёлнинг дардлари боласиникидан-да оғир. Бир йилдан ортиқроқ пайтдан буён Мавлуда опа фарзандини даволатиш билан овора.Она фарзандини сақлаб қолиш учун кўплаб мутахассисларга мурожаат қилди.
Мутахассисларнинг қарорига кўра, унинг соғайиб кетиши учун жарроҳлик операсияси тез орадаўтказилиши керак экан. Операция учун эса 28—335 миллион сўм маблағ зарур. Оила моддий таъминотининг ночорлиги қизалоқнинг даволанишига имкон бермаяпти.
«Охирги пайтлар қизимнинг аҳволи янада оғирлашди, иштаҳаси йўқолди, ҳолсизлана бошлади. Яқин муддатда операция қилинмаса соғлиги ижобий томонга ўзгармаслиги тобора аёнлашмоқда.Ўзимнинг соғлиғим ҳам ижобий даражада эмас. Она учун фарзандининг кўз ўнгида сўлиб боришини кўришдан оғирроқ азоб бўлмас экан.Саховатли инсонлардан шу фарзандим Мавжуданинг даволаниб операсия бўлиб соғайиб кетишида, имкон қадар холис моддий ёрдам беришларини илтимос қилиб қоламан. Қўлларидан келганича, имкониятлари борича холис моддий ёрдам берсалар мингдан минг бор миннатдор бўлардим»,— дейди онаси Мавлуда опа.
Мавжуданинг жажжи юраги шифо топишига ҳисса қўшайлик!
Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар: Пластик карта орқали:(Click, Payme ) Онаси Давлатова Мавлуда номига очилган. Халқ банки: 8600 0609 3514 9758.
Паспорт рақами: АБ 9421829
Онаси Мавлуда опанинг телефон рақами: +998975165992
Изоҳ (0)