Навоий вилоятида «Invest In Navoi» II халқаро бизнес-форуми иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бизнес-форумда дунёнинг 40 дан ошиқ мамлакатидан 250 нафардан ортиқ ишбилармон, инвесторлар, Ўзбекистондаги қатор хорижий давлатлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбирнинг биринчи куни Навоий вилояти ҳокими Қобилжон Турсунов ишбилармонлар билан учрашиб, музокаралар ўтказди.
Форум иштирокчилари «Навоий» эркин иқтисодий зонасидаги қўшма корхоналар фаолияти билан танишди.
Халқаро бизнес-форум ўз ишини давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)