27 апрель куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани 2-даҳасида жойлашган автомашиналарни ювиш шохобчасида ўғирлик ҳолати юз берди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «Afisha.uz»

Шохобча ишчиси Д.Б. бу ерга мижоз сифатида келган Ф.Х.нинг Cobalt русумли автомашинаси юкхонасидан 2 850 АҚШ долларини ўғирлаган.

Кўрилган чоралар натижасида Д.Б. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.