Самарқандлик фуқаролар ҳар ўн кунда Умра сафарига жўнатилмоқда. Бу ҳақда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов маълум қилди, дея хабар беради Zarnews.
Шу ойнинг ўзида 182 киши Саудия Арабистонига бориб келди. 28 апрель куни яна 140 нафарга яқин самарқандлик муқаддас зиёратга йўл олди.
Шунингдек, Рамазон ойида 230 кишининг Умра сафарига бориб қайтиши режалаштирилган.
Зиёрат билан боғлиқ барча шарт-шароитлар (зиёрат тўловлари, шартлари ва муддати) ҳақида зиёратчиларга Ҳаж тадбири бошланишидан камида 1 ой, Умра тадбири бошланишидан камида 14 кун олдин маълум қилинади.
2019 йилги Ҳаж мавсуми учун тўланадиган маблағ 33 миллион 300 минг сўм қилиб белгиланди. Шу вақтга қадар Ҳаж зиёратига бориш 38 миллион сўмни ташкил қиларди. Умра сафарига бормоқчи бўлган ҳар бир фуқаро учун тўланадиган маблағ илгари 13 миллион 600 минг сўмни ташкил қилган бўлса, эндиликда 11 миллион 600 минг сўм тўлаб зиёратга бориш мумкин.
Изоҳ (0)