Олмалиқ шаҳридаги «Тожмаҳал» тантаналар мажмуасида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдураҳим ота Мавлоновнинг 100 ёшлик юбилейи бўлиб ўтди.
Маросимда Беларуснинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси, Президент администрацияси масъул ходимлари, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Абдураҳим Мавлонов иккинчи жаҳон урушида Беларусни немис-фашист босқинчиларидан озод этишда қатнашган, қаҳрамонлик кўрсатган.
Тадбирда Абдураҳим отага Президент совғаси — Damas машинаси калити топширилди.
Беларуслик меҳмон ўз сўзида мамлакатни немис-фашистлардан озод қилишда кўрсатган жасорати учун Абдураҳим Мавлоновга ташаккур изҳор қилди. «Беларусь халқи ва давлати сиз каби инсонларни ҳамиша ёдда сақлайди ва унутмайди. Шу йил 3 июнь куни Беларуснинг фашизм балосидан озод қилинганига 75 йил тўлади. Орадан қанча вақт ўтса ҳам биз ўша оғир кунларда халқимизга ёрдам берган собиқ иттифоқ аскарларини шараф билан ёдда сақлаймиз», — деди элчи.
Абдураҳим Мавлоновга Беларусь халқи ва давлати номидан МТЗ туркумига мансуб трактор ҳамда миннатдорлик мактуби ва фахрий ёрлиқ топширилди.
Изоҳ (0)