Грециянинг Каламата шаҳрида маҳаллий телеоператор Пасхани «найзалар жанги» билан нишонлаш одатини тасвирга олиш чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ушбу одатга кўра иштирокчилар порох билан тўдирилган картон трубкали қўлбола найзалар ёрдамида жангга киришади. Шундай найзалардан бири 53 яшар операторнинг бошига келиб тегди.
У ўта оғир ҳолатда касалхонага ётқизилди ва шифокорларнинг уринишга қарамай, вафот этди.
Маҳаллий ОАВга кўра, телеоператор ўз ҳалокатини тасвирга олишга улгурган экан.
Изоҳ (0)