ОАВда Қозоғистоннинг Атирау шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан бир гуруҳ шахслар қўлга олингани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Ушбу гуруҳ жорий йил 16 апрель куни Ўзбекистон фуқароси С.Й.ни ўғирлагани ва унинг дўсти, Ўзбекистон фуқаросидан 300 минг тенге миқдоридаги пул олгани айтилмоқда.
ТИВ матбуот хизматига кўра, Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур ҳодисани аниқлаштириш учун зарур чоралар кўрмоқда.
Изоҳ (0)