• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Автомобиль ишлаб чиқарилмайдиган мамлакатларда ҳам Gentra’нинг нархи тахминан 8000 доллар. Нега Ўзбекистонда қиммат?

    «Ишонч» газетаси чекловлар иқтисодиётга қанчалик фойда ва зарар келтириши, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида ҳуқуқшунос Абдураҳмон Ҳамидовнинг мақоласини эълон қилди. Қуйида мақола тўлиғича ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА
    Бугун кўчаларимизни тўлдириб юрган (ҳеч муболағасиз) ўзимизнинг автоуловларни кўриб, дилимиз яйрайди. Фахр билан айтамиз: ўзимизники! Аммо танганинг иккинчи томонида дилга ғашлик соладиган бир жиҳат бор: ‘ўзимизники’ ўзимизга қимматга тушмаяптими? Келинг, шу ҳақда фикрлашамиз.

    Гапни тарихдан бошласак. 1996 йил Асакада ЎзДЭУ заводи ишга тушганида барчамиз: ‘Энди хориждан ‘туя баҳосида от олиб келмаймиз’, ўзимизнинг машиналаримизни минамиз’, дея хурсанд бўлганимиз бор гап.

    Ўшанда завод ишлаб чиқарган Nexia’нинг нархи 7 минг доллар атрофида эди. Кейинчалик давлат заводни қўллаб-қувватлаш мақсадида хорижда ишлаб чиқарилган автомашиналарга тўланадиган импорт божхона тўловларини кескин кўтариб юборди. Яъни, нархи 20 минг доллар бўлган автомобиль учун камида 20 минг долларга тенг божхона тўловлари белгиланди. Шундай қилиб, энди қиммат бўлса ҳам фақат «ўзимизники»га кунимиз қолди, «борига шукур» қилиб, маҳаллий монополистнинг автомобилларини харид қилавердик.

    Лекин завод ишлаб чиқараётган автомобилларининг сифати тушиб кетганига қарамай, нархларини йилдан йилга ошираверди. Дилерлик салонларида «шапка» атамаси пайдо бўлди. Унинг миқдори ҳатто 10 минг долларгача етиб борди. Энг қизиғи, ушбу ноқонуний ишларга йиллар давомида барҳам берилмади...

    Ҳозирги кунга келиб номи ўзгарган GM Uzbekistan заводи Lacetti (Gentra) русумли автомобилни ички бозорда ўртача 15 минг долларга сотмоқда. Бундай нарх дунёнинг ҳеч қайси давлатида йўқ. Машина ишлаб чиқармайдиган давлатларда ҳам ушбу автомобиль нархи 8 минг доллар атрофида. Масалан, Lacetti Москва шаҳрида 6,5 минг доллардан 8 минг долларигача бўлган нархда таклиф қилинмоқда.

    Нима сабабдан бошқа давлатда арзон сотилаётган ушбу автомобилларни Ўзбекистон аҳолиси ҳам шу нархда сотиб олиш имкониятидан маҳрум этиляпти? Маҳсулотини ички бозорда икки баробар қиммат нархда таклиф қилишдан кўзланган мақсад нима?

    Фикримизча, энг асосий монополист — GM Uzbekistan заводига берилган имтиёзлар бекор қилиниб, ушбу монополист манфаатларида асоссиз кўтариб юборилган хорижда ишлаб чиқарилган автомашиналарга тўланадиган импорт божхона тўловлари қўшни Қозоғистон ва Қирғизистондаги божхона тўловлари даражасига туширилиши лозим.

    Агар шундай қилинса:

    Биринчидан, хорижда ишлаб чиқарилган юқори сифатли автомашиналар (Toyota, Mercedes, Volkswagen, BMW, Audi, Hyundai, Volvo) импортидан давлат бюджетига кўп миқдорда божхона тўловлари келиб тушади. Бу маблағлар GM Uzbekistan заводи фаолиятидан давлат бюджетига келиб тушаётган фойда суммасидан анча кўп миқдорни ташкил қилади.

    Оддий мисолда буни исботлашга ҳаракат қиламиз: Японияда ишлаб чиқарилган Toyota Corolla автомобилининг БААдаги нархи 14 минг доллар. Шу машина учун Қозоғистонда 7 минг доллар, Ўзбекистонда эса 14 минг доллар божхона тўловлари тўланади. GM Uzbekistan заводида ишлаб чиқарилган Lacetti машинасидан давлат 20 фоиз фойда олса ҳам, бу 3160 долларни ташкил қилади. Демак, Ўзбекистонда божхона божлари камайтирилса, ҳар бир олиб келинган Toyota Corolla машинасидан давлат бюджетига 7 минг доллар миқдорида божхона тўлови тушади. Бу ҳар бир Lacetti’дан олинаётган фойдадан икки баробардан кўп.

    Иккинчидан, GM Uzbekistan заводи маҳсулотларининг нархи тушиб, аҳолимиз анча арзон нархларда автомашиналарни сотиб олиш имконига эга бўлади.

    Учинчидан, Ўзбекистонда инвестицион муҳит тубдан яхшиланса, дунёнинг етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчилари мамлакатимизда ўз корхоналарини очиш истагини билдириши мумкин.

    Гап шу ҳақда кетар экан, маиший техника бозорига ҳам тўхталмасак бўлмайди. Сўз яна бир монополист корхона — Artel бренди остида маиший техника воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳақида кетаётганини, албатта, англагандирсиз. Ушбу корхоналар Хитой ва Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган маиший техника воситаларининг бутловчи қисмларини импорт қилиб, Ўзбекистонда уларни йиғиб, ички бозорда тайёр маҳсулот сифатида сотиш билан шуғулланади.

    Ички бозорда Artel маҳсулотларининг нархи Хитойдан импорт қилинган худди шу турдаги маҳсулотларнинг нархидан унча катта фарқ қилмайди. Айрим ҳолларда, ҳатто қимматроқ ҳам. Бундан кўринадики, ушбу корхоналар ҳам Ўзбекистон аҳолисини арзон маиший техника воситалари билан тўлиқ таъминлай олмаяпти.

    Эътиборли томони шундаки, мазкур корхоналар 2022 йилга қадар маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган материаллар ва бутловчи қисмларни импорт қилишда божхона тўловларидан (0,2 фоиз божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари), шунингдек, фойда солиғи, мулк солиғи ва Республика йўл фондига ажратмаларни тўлашдан ҳам озод этилган.

    Шундай экан, унда нима сабабдан ички бозорда Artel маҳсулотлари Хитойдан импорт қилинган шу турдаги маҳсулотлардан арзон эмас? Artel маҳсулотлари Қозоғистонда Ўзбекистон ички бозоридаги нархлардан камида 30—40 фоиз арзон сотилаётганини қандай тушуниш мумкин? Хитойдан импорт қилинган маиший техника воситаларининг Қозоғистон бозорларидаги нархлари ҳам Ўзбекистон ички бозоридаги шу турдаги маҳсулотлар нархларидан 30—40 фоиз арзон. Нега?

    Баён этилган таҳлилдан фақат бир хулоса қилиш мумкин — электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга давлат томонидан берилган имтиёзлар, уларни қўллаб-қувватлаш чоралари кутилган натижани бермаяпти.

    Хорижда ишлаб чиқарилган маиший техникага белгиланган асоссиз юқори импорт божхона тўловларининг Қозоғистондаги божхона тўловлари даражасига туширилиши ушбу маҳсулотларнинг Ўзбекистон ички бозоридаги нархлари пасайишига олиб келади. Электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга берилган имтиёзлар ва давлат томонидан қўлланган қўллаб-қувватлаш чоралари бекор қилинса, Ўзбекистон ички бозорида соғлом рақобат муҳити шаклланади.

    Демак, Artel ҳам бутловчи қисмларни импорт қилишда камайтирилган божхона божларини тўлаб, соғлом рақобат муҳитида ўз маҳсулотларининг ички бозордаги нархини туширишга мажбур бўлади. Бу, ўз навбатида, аҳолининг тўлов қобилияти, яъни ички бозор салоҳиятини янада оширади. Импорт қилинган ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нархининг ички бозорда арзонлашиши қўшни давлатлардан ушбу маҳсулотларни сотиб олиб киришга бўлган эҳтиёжни ўз-ўзидан йўқотади.

    Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва ҳажми кўпайиши, аҳоли даромадлари, яъни тўлов қобилияти, шунингдек, экспорт ошиши миллий валютамиз қадри юксалишига асос бўлиши эса натижаларнинг энг аҳамиятлисидир.

    Абдураҳмон Ҳамидов,ҳуқуқшунос

    27.04.2019, 20:56   Изоҳ (0)   213294
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим ва Маҳмуд Тоир ЙТҲга учради

    27.04.2019, 19:34

    Самарқандда 645 нафар талабанинг шартнома пули тўлаб берилди

    27.04.2019, 18:54

    Шавкат Мирзиёев Хитойга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

    27.04.2019, 18:13

    Марҳамат тумани прокурори ёрдамчиси ярим тунда пиёдани уриб юборди. Пиёда маст бўлган

    27.04.2019, 17:53

    «Фориш» полигонида Ўзбекистон, Туркия ва Покистон ҳарбийларининг қўшма машғулотлари якунланди (фото ва видео)

    27.04.2019, 17:32

    Бухорода ИИБ махсус машинасида фуқаронинг тўсатдан вафот этиши юзасидан қўзғатилган жиноят иши ҳаракатдан тугатилди

    27.04.2019, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Алкарас – Синнер: “Ролан Гаррос-2025” финалидаги кескин кураш ва испан теннисчисининг ғалабаси

    Спорт | 9 июн, 14:29

    Sothebyʼs аукционида Жейн Биркинга тегишли биринчи Hermes Birkin сумкаси сотилади

    Лайфстайл | 9 июн, 14:28

    Автосаноат, фармацевтика, энергетика: Ўзбекистон ва Словакия ўртасида қатор лойиҳалар амалга оширилади

    Ўзбекистон | 9 июн, 14:16

    АҚШ миграция хизмати дунёдаги энг машҳур тиктокер Ҳаби Леймни мамлакатдан чиқариб юборди

    Лайфстайл | 9 июн, 14:09

    Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб 50 млрд долларни ташкил этди

    Ўзбекистон | 9 июн, 14:03

    AirPods қулоқчинлари энди одам қачон ухлаганини аниқлаб, мусиқани тўхтата олади

    Лайфстайл | 9 июн, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.