Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим ва Маҳмуд Тоир Фарғона водийсида автоҳалокатга учради, дея хабар бермоқда «Xabar.uz». «Kun.uz»нинг қўшимча қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси Андижон вилоятининг Марҳамат туманида юз берган.

Усмон Азим ва Маҳмуд Тоир.

Усмон Азим ва Маҳмуд Тоир.
Фото: «Kun.uz»

Аварияга учраган машинада таниқли шоир ва журналист Нодир Жонузоқ ҳам бўлган. «Xabar.uz» воқеа Андижон вилоятидаги Муҳаммад Юсуф 65 йиллигига бағишланган тадбирлардан қайтиш вақтида, «Kun.uz» эса тадбирларга борилган вақтда юз бергани ҳақида ёзмоқда.

«Xabar.uz»нинг ёзишича, ижодкорларга оғир шикаст етмаган, уларга қўл синиши ва бош чайқалиши ташхиси қўйилган (айнан кимларга шундай ташхислар қўйилганига аниқлик киритилмаган).

«Kun.uz» ҳам шоирлар жиддий жароҳат олмагани, улар аллақачон Тошкентга етиб келгани, фақат Усмон Азим пойтахтдаги касалхоналардан бирига ётқизилганини қайд этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
“Ўйламасдан роль ижро этиш”. Голливуд юлдузи Энтони Хопкинс Marvel фильмларини танқид қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонлик ҳарбий мерганлар халқаро мусобақада 2-ўринни эгаллади (фото) 
Маҳаллий
Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли тасдиқланди