27 апрель куни Россиянинг Ртишево туманида етти нафар ўзбекистонлик ЙТҲга учраган, дея хабар беради «Nuz.uz».
Давлат рақами Ўзбекистонники бўлган Lada Largus автомобили туман марказидан 45 километр узоқликдаги Ртишево—Тамбов автомобиль йўлида ағдарилиб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабабли содир бўлган. Оқибатда автомобиль йўл четига чиқиб кетган.
Ҳодиса жойига етиб борган Саратов вилояти қутқарув хизмати барча йўловчилар ва ҳайдовчи тирик қолганлигини хабар қилган. Йўловчилардан фақат бир нафари жиддий жабрланган, унинг қўли синган ва бел соҳасига зарар етган. Айни дамда жабрланган фуқаро касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)